04.04.2023
Инсон қадри учун! Навоий вилояти. Эндокринология.
Ўз.Рес.Президентининг ПК -102 сон қарори ижроси доирасида "Қандли диабет 2-тур беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактаби" буйича навбатдаги семинар -тренинг Навоий вилояти Хатирчи туманида ташкил этилди. 31.03.2023 да Хатирчи КТМП да Навоий вилоят эндокринология диспансерининг 2 нафар тренерлари "Қандли диабет миллий мактаби" да ўқитиш буйича ўқув семинари ўтказди. Тренингда: 8 нафар оилавий шифокор, 35 нафар патронаж хамшира қатнашди.
Дарслар Қандли диабет 2тур ҳақида умумий тушунча , касалликни тўғри диагностика қилиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний харакатнинг ахамияти, ҚД ни даволашда қонда қанд миқдорини пасайтирувчи дори воситаларидан фойдаланиш ҳақида тушунча, кўникмалар бериш ва савол жавоб билан ўтказилди.



Возврат к списку