Размер:
AAA
Цвет: CCC
Изображения Вкл.Выкл.
Обычная версия сайта
AA Версия для слабовидящих
Call center: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Дежурный врач: +998(95)479-80-00 (с 17-00 до 08-00)
WhatsApp

10.04.2023
Инсон қадри учун! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ–102-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 6.04.2023 йил куни Навоий вилояти Кармана тумани оилавий поликлиникаларида фаолият олиб бораётган 10 нафар оилавий шифокор ва 32 нафар патронаж хамшираларга дастурнинг 15-банди ижроси юзасидан вилоят эндокринология диспансерининг тренерлари томонидан “Қандли диабет 2 тур беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактаби”да ўқитиш бўйича ўқув семинар-тренинги ўтказилди. Дарслар қандли диабет ҳақида умумий тушунча, касаллик диагностикаси, тўғри овқатланиш , жисмоний ҳаракатнинг аҳамияти, қандли диабетни даволашда қанд пасайтирувчи дори воситаларини қўллаш, касалликнинг асоратларини олдини олиш ҳақида тушунча ва кўникмалар берилди. Семинар-тренингда қатнашган тиббиёт ходимларидан билим кўникмаларини аниқлаш мақсадида назорат тестлари олинди, саволларга жавоб берилди

340145901_141057338725688_5207186716960531813_n.jpg338707620_191846053610963_3863344591301100983_n.jpg



Возврат к списку