Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
16.01.2026

Консультатив поликлиника

Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий
эндокринология тиббиёт маркази

Эндокринология маркази Консультатив поликлиникаси эндокрин ва унга ҳамроҳ касалликларга чалинган беморларга малакали амбулатор тиббий ёрдам кўрсатади.
Биз илғор тиббий технологиялар, замонавий диагностика ускуналари ва юқори малакали мутахассислар тажрибасини бирлаштирган ҳолда аниқ ташхис ва самарали даволашни таъминлаймиз.




Қабулга ёзилиш ва қабул тартиби

Беморларни рўйхатдан ўтказиш электрон навбат асосида амалга оширилади, бу хизмат кўрсатишда қулайлик ва ошкораликни таъминлайди.
Шунингдек, колл-марказ орқали олдиндан ёзилиш имконияти мавжуд.

 Колл-марказ: +998 55 508 50 00




Мутахассисларимиз

Поликлиникада тор ихтисосликка эга юқори малакали шифокорлар қабул олиб боради:
эндокринологлар, репродуктологлар, гинекологлар, офтальмологлар, урологлар, дерматологлар, гепатологлар, кардиологлар, невропатологлар, жарроҳлар, оториноларинголог (ЛОР), ультратовуш диагностикаси шифокорлари (УЗД) ва бошқа профиль мутахассислар.




Диагностика ва даволаш муолажалари

Поликлиника замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, қуйидаги тиббий хизматларни кўрсатади:

  • биопсия
  • PRP-терапия
  • семиришда криолиполиз
  • тредмил-тест
  • кислород билан транскутан таъминлаш
  • нейросонография
  • ЭХОКГ
  • ЭЭГ
  • ультратовуш текширувлари
  • жарроҳлик перевязкалари (яраларни боғлаш)
  • офтальмологик текширувлар
  • папилломалар ва бошқа тери ўсмаларини лазер усулида олиб ташлаш
  • лазерли циркумцизия
  • ва бошқа диагностик ҳамда даволаш муолажалари


Бизнинг афзалликларимиз

  • замонавий моддий-техника базаси
  • юқори малакали мутахассислар
  • тор ихтисослашган тиббий ёрдамнинг кенг кўлами
  • қулай ёзилиш ва хизмат кўрсатиш тизими
  • ҳар бир беморга индивидуал ёндашув


Эндокринология маркази Консультатив поликлиникаси —
бу профессионал тиббий ёрдам, аниқ ташхис ва даволашнинг ҳар бир босқичида соғлиғингиз ҳақида ғамхўрликдир.


Иш вақти

Душанба – жума: 08:00 – 17:00
Шанба: 08:00 – 14:00

photo_2026-01-16_13-34-57.jpgphoto_2026-01-16_13-28-34.jpgIMG_2125.JPGIMG_0835.PNGIMG_2127.JPGphoto_2026-01-16_13-41-02.jpg


Видео: 

Back to the list