17.01.2026
Ўзбекистон Республикаси Тиббий Туризм Ассоциацияси томонидан ташкил этилган “2025 йилнинг энг муваффақиятли тиббий-соғломлаштириш муассасаси” танлови доирасида Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази “2025 йилнинг энг муваффақиятли ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
Мазкур э’тироф марказнинг юқори профессионал салоҳияти, замонавий диагностика ва даволаш ёндашувлари, илмий-амалий фаолиятдаги ютуқлари ҳамда аҳолига кўрсатилаётган сифатли тиббий хизматларининг тасдиғидир. Ушбу ютуқ жамоанинг фидокорона меҳнати ва малакали мутахассислар са’й-ҳаракатлари натижасидир.
Марказ жамоасини ушбу юксак мукофот билан табриклаб, келгусидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар ва янги ютуқлар тилаймиз.
Муассаса фаолияти бўйича қисқача ҲИСОБОТ
Муассаса қуввати:
Амбулатор-поликлиника бўлими — кунига 400 қатнов, стационар бўлим — 302 ўрин. Ҳудудда 18 та бино ва иншоот мавжуд.
Моддий-техник база:
СПЕCТ-CТ АнйСcан Медисо (Осиёда ягона), МРТ Пҳилипс Ингениа 1.5Т, денситометрия Лунар Продигй Адванcе, 675+ лаборатор таҳлиллар, замонавий рентген ва офталмологик ускуналар, юқори технологик жарроҳлик амалиётлари.
Кадрлар салоҳияти:
Жами 379 нафар ходим (162 шифокор, 217 ҳамшира). Илмий салоҳият — 39%: 12 ДСc, 47 ПҳД, 2 профессор; 34 тадқиқотчи ва 24 докторант.
Устувор йўналишлар:
Қандли диабет, қалқонсимон без, нейроендокрин ва болалар эндокринологияси, репродуктив ва орфан касалликлар, эндокрин жарроҳлик ва ядро тиббиёти, илмий тадқиқотлар.
2025-йил кўрсаткичлари:
129 532 резидент ва 2 779 норезидент консултацияси, 5 000+ ядро тиббиёти беморлари, 2 млн+ лаборатор таҳлиллар, 128 турдаги юқори технологик хизматлар.
Сервис хизматлари: