Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
17.01.2026
«Маданият ва маърифат» телеканалида эндокринология хизматига бағишланган суҳбат эфирга узатилди. 2025 йил 10 декабрь куни соат 13:30 да «Маданият ва маърифат» телеканали орқали «Агар» кўрсатуви доирасида эндокринология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган бир соатлик телесуҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат давомида «Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарор ижросининг амалий натижалари, аҳолига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий хизмат сифатини ошириш, замонавий ташхис ва даволаш усулларини амалиётга жорий этиш, шунингдек болалар ва катталар эндокрин касалликларини эрта аниқлаш масалалари муҳокама қилинди. Телевизион суҳбатда Марказ клиникасидан қуйидаги мутахассислар иштирок этдилар: Холиков Алишер Юсупович — тиббиёт фанлари номзоди, гемодиализ бўлими мудири; Назарова Нозима Суннатулаевна — клиник тиббиёт фанлари номзоди, эндокрин остеопатия бўлими мудири; Шариксиева Мухлиса Абраровна — клиник тиббиёт фанлари номзоди, болалар бўлими мудири; Латипова Мафтуна Аббасовна — клиник тиббиёт фанлари номзоди, клиник эндокринология бўлими шифокори. Иштирокчилар томонидан эндокринология соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ихтисослаштирилган бўлимлар фаолияти, тиббий ёрдамнинг узвийлиги ҳамда профилактик йўналишларни кучайтириш борасида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Мазкур телесуҳбат аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, эндокрин касалликларни барвақт аниқлаш ва самарали даволаш имкониятлари ҳақида кенг жамоатчиликка ишончли маълумот етказишда муҳим аҳамият касб этди.

Видео: 

Back to the list