16.11.2022
Инсон қадри учун!
2022-йил 15-ноябрь куни “Гастроэнтерология ва бариатрик жарроҳлик ҳафталиги” II Халқаро конференцияси ўз ишини бошлади. Aнжуманда морбид семизликнинг эндокринологик жиҳатлари, жарроҳлик ва анестетик ёрдам усуллари кўриб чиқилади. Шунингдек, иштирокчилар учун онлайн трансляциялар оркали операциялар бўйича маҳорат дарслари, қорин бўшлиғи ички секреция безларини ультратовуш диагностикаси бўйича мактаб-семинар ўтказиш режалаштирилган. Конференция Наманган шаҳрида 18-ноябрга қадар давом этади.