29.11.2022
Инсон қадри учун!
Ё.Х. Тўрақулов номидаги РИЭИAТМ ходимлари
томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-102-сон Қарори ижроси доирасида
Қашқадарё вилояти 14 та шахар/тумандан 35 нафар иштирокчилар-туман эндокринологлари ва вилояти эндокринология филиали кураторлари орасида 40 ёшдан юқори ахоли орасида амалга оширилаётган скрининг ишлари бўйича семинар-тренинг, хамда мониторинг ишлари амалга оширилди. Тренинг вақтида Қашқадарё вилояти барча шахар/туман маъсулларига скрининг ўтказиш бўйича керакли тавсиялар берилди. Вилоятда бирламчи тизимда эндокрин касалликларни эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволашдаги мавжуд муоммолар, ушбу беморлар учун туманлардаги бир кунлик стационарлар ва ТТБ терапия бўлимларида эндокринологик ўринлар иш фаолияти буйича керакли амалий маслахатлар берилди. Вилоятда жами 4 туманда (Китоб, Қамиши, Ғузор, Шахрисабз шахар) 20 ўринли эндокринология бўлимлари бўлиб, 5 та туманда эса (Косон, Нишон, Кўкдала, Яккабоғ, Касби) тумпнлари терапия бўлимларида 10-15 эндокринологик койкалар ташкил этилган.
Семинар интерактив тарзда амалга оширилди.

Back to the list