Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
30.11.2022
Инсон қадри учун!

Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ ходимлари т.ф.н. Алиева А.В. ва т.ф.н. Фахрутдинова С.С. томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 – йил 26 январдаги “Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-102-сонли Қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «Қандли диабет 2 тур беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактаби»ни Қашқадарё вилояти барча туман/шахар оилавий шифокорларга татбиқ этиш мақсадида интерактив семинар-тренинг ўтказилди.
Тренинггда жами 135 нафар оилавий шифокорлар ва 25 нафар туман катта хамширалар 2 гурухга бўлиниб иштирок этишди.

Миллий Мактабдан сўнг, Қашқадарё вилояти барча туман/шахар оилавий шифокорлар ва патронаж хамшираларга “Эндокрин касалликларини эрта аниқлаш, даволаш ва профилактика қилиш” шунингдек “Қандли диабет ва диабет олди холатини аниқлаш скрининги” мавзусида семинар тренинг хам ўтказилди. Барча катнашчиларга Марказ томонидан тарқатма материаллар берилди.

316556300_559824532650412_5047279732179625799_n.jpg317614999_559824422650423_8066725544954119906_n.jpg


Back to the list