Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
28.12.2022
Инсон қадри учун!
РИЭИАТМ (Ўзбекистон) ва Миллий Эндокринология институти (Грузия) ўртасидаги хамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги кўмагида, РИЭИАТМ ва Марказнинг худудий бўлимлари мутахассисларнинг Грузия (Тбилиси) шахрига ўқув safari ташкил этилган.
Марказ ва филиаллар эндокринологлари томонидан ADA, EASD халқаро тавсиялари асосан эндокрин тизими касалликлари билан оғриган беморларни, хусусан, қандли диабет, ортиқча вазн ва семириб кетган беморларни даволаш ва даволашнин энг инноватцион ечимлари ва усуллари ўрганилди. Тўғри овқатланиш ва пархес терапиясининг янги тамойиллари, пархез турлари, беморларнинг эндокрин ва юрак-қон томир тизимларининг ишига  таъсири кўриб чиқилди.
Грузиялик хамкасблар ва беморлар билан биргаликда эндокрин касалликлар бўйича қизиқарли холатлар сўнгги кўрсатмалар ва халқаро тавсияларга мувофиқ тахлил қилинди.
Махаллий соғлиқни сақлаш тизими қуриш тамойиллари, давлат ва хусусий тиббий суғурта нормалари билан танишиб чиқилди .
Алохида эътибор эътибор репродукция сохасида қаратилди - эндокрин касалликлра ва бепуштлик билан оғриган жуфтликлар учун жорий  кўрасатмалар ва диагностика тизимларини ўрганишда қаратилди.
Айтиш мумкунки, ушбу 2 хафталик стажировка курсидан ўтиш хар бир шифокор фаолиятида катта афзалликларга эга бўлиб, нафақат Марказ, балки унинг худудий бўлинмаларида беморларга ташхис қўйиш ва даволашнинг янги усуллари жорий этиш имконини беради.

322139575_663846115440832_9037214640891339334_n.jpg321354197_1154120565246573_9068014442221146666_n.jpg321203471_416701757272959_1993991781656913980_n.jpg322394298_608213954449509_862318314047318327_n.jpg321973599_3437283876528246_5716919814077836526_n.jpg320650520_564074891839917_9077041622503184725_n.jpg319894419_659276092656799_5249937720536322460_n.jpg320089069_8693459100694949_3518914148065710931_n.jpg

Back to the list