Вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича ходимларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш ҳақида буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий аппаратида 2025-йилда ишга қабул қилинган ва ротация қилинганлар ходимлар ҳақида маълумот
Ҳурматли ҳамкасблар! Азиз юртдошлар!
Коррупция — давлат ва жамият учун жиддий хавф. Шу боис юртимизда барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бу иллатга қарши кескин ва муросасиз курашиш, турли бюрократик ҳамда инсон омили билан боғлиқ ҳолатларга барҳам беришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириляпти.
Албатта, жамоатчиликнинг фаол иштироки ва юртдошларимиз кўмагисиз ушбу мақсад ва марраларга эришиш, тиббиётни коррупциядан холи, тўлақонли халқчил тизимга айлантириш мушкул. Шу сабабли бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш ва ўзаро ҳамкорликда ўз ечимини кутаётган оғриқли муаммоларимизни елкама-елка туриб, самарали ҳал этиш юзасидан Сизларга мурожаат қилмоқдаман!
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон иши. Коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараш керак”.
Шу маънода, бугун соҳадаги ютуқни – ютуқ, камчиликни – камчилик, деб айтиб, тизимдаги “касалликлар”га тўғри ташхис қўйиб, уларнинг давосини топишга биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур.
Аммо, афсуски, ҳали ҳам соғлиқни сақлаш муассасаларида коррупция, бюрократия, таъмагирлик, манфаатлар тўқнашуви каби айрим салбий ҳолатлар сақланиб қоляпти. Бу эса, тизимдаги ислоҳотлар самарадорлигига путур етказиб, халқимизнинг тиббиётга, фидойи мутахассисларимиз меҳнатига бўлган ишончини заифлаштирмоқда.
Ана шу ҳолатлардан келиб чиқиб, тизимда коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Соҳа фаолиятида очиқликни таъминлаш, жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ошириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, қисқа вақт ичида қатор электрон модулларни ўзида жамлаган Ягона тиббиёт ахборот тизими (DMED) яратилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда. Шунингдек, “Ситуацион марказ” ташкил қилиниши соҳада бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ҳамда коррупция рискларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.
Бинобарин, тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда рақамлаштирилган янги механизм ишга туширилгани ва Бухоро вилоятида тажриба-синов лойиҳаси сифатида жорий этилгани муҳим янгиликлар сирасидан.
Ўз навбатида, соҳа раҳбар-кадрлари бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, замонавий менежмент асослари бўйича ўқитилмоқда. Тиббиёт муассасалари ҳисобчиларининг молиявий билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил қилиняпти.
Албатта, бу ҳали етарли эмас. Олдинда ўз ечимини кутаётган муаммолар, давлатимиз раҳбари олдимизга қўйган талаб ва вазифалар кўп. Буни тўлақонли уддалаш учун бутун юртдошларимиз бирлашиб курашиши зарур. Шундан келиб чиқиб, биз коррупцияга қарши курашишда кучли жамоатчилик назоратини ўрнатишни муҳим мезон, деб биламиз.
Ҳурматли фуқаролар!
Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари, тизим ташкилотлари ва муассасалари ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатларига гувоҳ бўлсангиз ёки қонунчиликка зид бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига алоқадорлиги юзасидан маълумотга эга бўлсангиз, вазирликнинг “1203” қисқа рақамли “Ишонч телефони” ҳамда https://t.me/ssvantikor_bot расмий телеграм боти ёхуд info@ssv.uz электрон почта манзили орқали ўз мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.
Шу ўринда, нафақат коррупцион ҳолатларни баратараф этиш, балки соҳани янада такомиллаштиришда Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингиз биз учун жуда муҳим эканлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Ҳар бир мурожаат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилиб, зарур амалий чоралар кўрилишини маълум қиламан.
Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
Ҳурматли фуқаро! Агар сиз қонунбузарлик, манфаатлар тўқнашуви ва коррупциявий ҳолатларга дуч келсангиз, зудлик билан қуйидаги алоқа каналлари орқали хабар беринг:
• Ишонч телефони — 1203 (Call-center);
• Электрон почта — compliaence@ssv.uz;
• Расмий веб-сайти — https://gov.uz/uz/ssv/sections/view/69826 ;
• Facebookдаги саҳифа — www.facebook.com/Komplaens;
• Telegram бот — @ ssvantikor_bot.
Вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича ходимларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш ҳақида буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025-йил
8-июлдаги "Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид ички меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 203-сонли буйруғи
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш бўйича СИЁСАТИ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш УСЛУБИЁТИ
Соғлиқни сақлаш вазирлигида манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги НИЗОМ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги алоқа каналлари орқали коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш РЕГЛАМЕНТИ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларини "Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси" электрон платформасида ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
Соғлиқни сақлаш вазирлигида контрагентларни текширишга оид ЙЎРИҚНОМА
Соғлиқни сақлаш вазирлигига ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича ЙЎРИҚНОМА (1-Илова)
Соғлиқни сақлаш вазирлигида коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш УСЛУБИЁТИ
Соғлиқни сақлаш вазирлигида коррупцияга қарши кураш тизимининг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш бўйича РЕГЛАМЕНТ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларининг коррупциявий хатти-ҳаракатлари ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатлари устидан хизмат текширувлари ўтказиш бўйича РЕГЛАМЕНТ (1-Илова, 2-Илова, 3-Илова, 4-Илова)
Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат харидлари устидан назоратни ташкил этиш бўйича УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
Соғлиқни сақлаш вазирлигида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган ходимларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
Соғлиқни сақлаш вазирлигида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг ишлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022-йил 24-мартдаги "Тиббиёт ходимларининг одоб-аҳлоқ Кодексини тасдиқлаш ҳақида"ги 88-сонли буйруғи
Тиббиёт ходимларининг одоб-аҳлоқ КОДЕКСИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022-йил 15-октабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя етилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 287-сонли буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-аҳлоқ ҚОИДАЛАРИ
Коррупцияни олдини олиш ва қарши курашиш бўлимининг 2025 йил 1-чораклик ҳисоботи
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 24 февралдаги 50-сон буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни
Коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тарқатма материаллар.
Сен курашмасанг, кимдир унга йўл очади
Коррупция ҳақида хабар бериш — хавф эмас, масъулият
Соғлиқни сақлаш вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида ҳисобот
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коррупсия фактларига доир мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари 2025-йил якуни бўйича ҳисобот
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2025-йилнинг январ–ноябр ойларида коррупсияга қарши курашиш бошқарув тизимининг амал қилиши юзасидан умумий ҳисоботи
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида коррупцияга қарши курашиш тизимининг фаолият кўрсатиши тўғрисида 2025-йилнинг 9 ойи учун
Коррупциянинг олдини олиш борасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар.