19.03.2022

Сурхондарё вилоят Термиз шахридаги маданият ва истирохат боғида хамда Вилоятнинг “Отчопар” майдонида 2022 йил 19 март куни “Наврўз” умумхалк байрами муносабати билан ўткзилган байрам сайлида Вилоят эндокринология диспансери ходимлари томонидан
“Семизлик билан курашиш диабетнинг олдини олишдир” Соглом турмуш тарзи,Тугри овкатланиш ва жисмоний фаоллик
шиори остида байрам акцияси ўтказилди.
Байрам акциясида Вилоят эндокринология диспансери мутахасислари сайл иштирокчиларини тиббий кўрикдан ўтказишди.
Тиббий кўрикда фуқароларда қонда қанд миқдори глюкомер аппарати ёрдамида ўлчанди, бел айланалари, бўйи ленталар ёрдамида ўлчанди.
“Семизлик билан курашиш диабетнинг олдини олишдир” шиори ёзилган 7000 дан ортиқ буклетлар маданият ва истирохат боғидаги байрам сайилга ва “Отчопар” майдонида ўтказилган Вилоятнинг “Наврўз” байрам сайлига чиқган фуқороларга тарқатилди.
Ўтказилган акция тўғрисида “Тиббиёт ва хаёт”, “Аёл ва замон” газеталарида ва Сурхондарё махаллий телевидениясида ёритишга берилди.
Back to the list