Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
21.03.2022 2404AC03-FD56-46ED-9634-59B9BC429A57.jpeg
Навруз - эзгулик айеми. Ушбу байрам шукухига монанд, тиббиёт ходимлари хам хайрия тадбирларини давом эттиришмокда. Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд, Тошкент вилояти, Бухоро, Сурхандарё филиаллари ходимлари халк сайллари ўтаётган мамлакатимизнинг барча вилоятларида эл саломатлиги йўлида байрам акцияларини ўтказмоқдалар. Қандли диабет ва диабет олди касалликларини ўз вақтида аниқлаш тиббий текширувларга боглиқ. Шу маънода, Республика эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази тизимидаги эндокринолог шифокорлар глюкометрлар ёрдамида қондаги қанд миқдорини аниклаб, хавф гурухидаги юртдошларимизга бу борада тегишли маслахат ва тавсияларини беришмокда. Шунингдек, ортикча вазн аниқланган юртдошларимизга соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал килиш тушунтириб ўтилмоқда. Бир сўз билан айтганда, хайрли ишлар шу тарзда ўз давомийлигига эга буляпти.

Back to the list