Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
28.03.2022

D654D231-5FC2-427A-A07A-EA149676137F.jpeg

2022-йил 26-27-март кунлари Тошкент шаҳрида, Aкадемик Й.Х. Тўрақулов номидаги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан “Диабет академияси” илмий-укув  тадбири ўтказилди. 

Республикамизнинг барча ҳудудларидан 50 дан ортиқ эндокринолог шифокорлар йиғилиб, қандли диабетни олдини олиш, диагностика ва даволашнинг энг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. "Диабет Aкадемияси" нинг ўзига хос хусусияти тадбирнинг инновацион формати бўлиб, унда иштирокчилар кичик гуруҳларга бўлинган. Бу эса, мавзуга тўлиқ киришиш, очиқ мулоқот ва тажриба алмашиш муҳитини яратиш имконини берди.

Қандли диабетни сурункали касаллик сифатида даволашда беморнинг мотивацияси,  парҳезга риоя қилиш ва шифокор тавсияларига амал қилиш истаги катта аҳамиятга эга. Замонавий эндокринолог нафақат диабетни касаллик сифатида тушунади, балки беморга қандай муносабатда бўлишни, уни тинглашни ва ишонч муҳитини яратишни билади. Беморлар билан мулоқот қилиш қобилиятига бағишланган алоҳида сессияда бу хакда фикр-мулохазалар билдирилиб, маълумотлар берилди.



Back to the list