02.04.2022
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган саломатлик акциясининг биринчи босқичидаги ишлар пойтахтлик мутахассислар томонидан аҳоли саломатлиги ва уларни ўйлантираётган тиббий муаммолар “хонадонбай” тамойили асосида ўрганилиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жумладан, касалликларнинг олдини олишга қаратилди. Масалан, Чироқчи туманидаги тиббий кўриклар давомида соғлом турмуш тарзи дарслари ташкил этилиб, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари томонидан кўплаб касалликларнинг олдини олиш йўллари тушунтирилди. Шунингдек марказнинг Қашқадарё вилоят филиали ходимлари ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этишмоқда.
Back to the list