11.06.2026
Ўзбекистон эндокринология хизмати раҳбарияти Японияда “Қандли диабет ва эндокрин касалликларни даволаш ҳамда профилактикаси” мавзусидаги халқаро сертификатланган малака ошириш курсини муваффақиятли якунлади.
Стажировка давомида делегация Япониянинг илғор соғлиқни сақлаш тажрибаси, тиббий хизматни ташкил этишнинг замонавий усуллари, рақамли технологиялар ва диабетни эрта аниқлаш ҳамда профилактика қилиш бўйича самарали моделлар билан танишди.
Олинган билим ва тажрибалар мамлакатимизда эндокринологик хизмат сифатини янада ошириш, замонавий диагностика ва профилактика усулларини жорий этишга хизмат қилади.
Халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш – тиббиёт тараққиётининг муҳим омили