01.07.2026
29.06.2026 Фаргона вилоятида "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида илмий-амалий семинар ўтказилди
2026-йил 30-июн куни Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (РИЭИАТМ) директори А.В. Алимов ҳамда директор ўринбосари С.С. Фахрутдинова бошчилигида "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини амалга ошириш доирасида Фаргона вилояти эндокринологик хизматини 2026–2030-йилларда ривожлантириш мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Фаргона вилоятидаги барча ШТБ ва ТТБ раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, оилавий поликлиникалар мудирлари ҳамда РИЭИАТМ Фаргона филиали томонидан туманларга бириктирилган кураторлар иштирок этди.
Шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида фаолият юритаётган тиббий бригада ходимлари, туман эндокринологлари, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларининг координаторлари ҳам семинарга қатнашдилар.
Семинар давомида қуйидаги долзарб йўналишлар муҳокама қилинди:
Қандли диабет ва унинг асоратларини профилактика қилиш;
Туғма гипотиреоз скринингини такомиллаштириш;
Қалқонсимон без саратонини эрта диагностика қилиш;
Қандли диабет, семизлик ва метаболик синдромнинг олдини олиш ҳамда назорат қилиш;
Йод танқислиги касалликлари профилактикаси;
Катталарда эндокрин касалликларни самарали назорат қилиш;
DMED тизими ва электрон мониторингни ривожлантириш.
Семинар якунида иштирокчиларга "Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида эндокринологик хизматни янада такомиллаштириш, касалликларни эрта аниқлаш, профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни амалиётга кенг жорий этиш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.








