Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
03.07.2026
"UMID" хайрия жамоат бирлашмаси томонидан «Ўзбекистонда 1-тур Қандли диабет билан яшовчи ёшларнинг диабет назорати ва ҳаёт сифатини яхшилаш» лойиҳасининг давоми сифатида 2026 йилнинг 22–29 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чотқол» соғломлаштириш санаторийсида 18–35 ёшли 30 нафар Қандли диабет 1-тур билан яшовчи қизларга бепул комплекс соғломлаштириш ва дам олиш дастури ташкил этилди ва Тошкент вилоятидан 5 нафар беморлар иштирок этишди. Санаторийда ўзини ўзи назорат қилиш бўйича машғулотларда қатнашиб, қондаги глюкоза миқдори кунига 5–6 марта ўлчаб, физиотерапевтик муолажалар қабул қилди ва InBody диагностика аппарати ёрдамида тана вазни индекси, мушак, ёғ ва суяк тўқималарининг ҳолати аниқланди.Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳузуридаги «Болалар психологияси маркази» психологи иштирокида психологик суҳбат ва амалий машғулот ўтказилди. Унда сурункали касаллик билан яшашда руҳий барқарорликни сақлаш, стрессни бошқариш ва ижобий ҳаётий ёндашувни шакллантириш бўйича тавсиялар олдилар.

739155823_1350636687237503_7297262853868050033_n.jpg737467706_1350636827237489_5156738305404738025_n.jpg737383780_1350636900570815_5413714142731965759_n.jpg736574853_1350636777237494_4563186002412914649_n.jpg735552976_1350636997237472_2802483000204387412_n.jpg736659159_1350636867237485_2392249053066384770_n.jpg737438112_1350636943904144_7421541016035598465_n.jpg

Back to the list