06.07.2026
СEМИНАРЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025-йил 31-октябрдаги 335 –сонли буйруғининг 3-иловаси “Оила мактаби” Республика саломатлиги фаолиятини миқёсида йўлга қўйиш, 11-14-бандларига асосан тиббиёт ходимлари учун бемор маршрутлари бўйича воркшоплар ташкиллаштириш” асосида жорий ийлнинг 3-июль куни Бўстонлиқ тумани тиббиёт бирлашмасида фаолият юритувчи тиббий бригада амалиётчи ҳамширалар, патронаж ҳамширалар ва патронаж доялари учун семинар-тренинг ташкил қилинди. Семинарда Тошкент вилоят Эндокринология диспансери бош ҳамшираси Н.К.Одилова Қандли диабет касаллиги, келиб чиқиш сабаблари ва касалликни эрта аниқлаш мақсадида скрининг хақида гапириб, диабетга чалинган беморларни парвариш қилиш ҳамда асоратларни олдини олиш, инсулин қилиш қоидаси, парҳез столи хақида ҳамшираларга тушунчалар берди ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш лозимлигини айтди. Семинар сўнгида иштироқчилар билан қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди.