09.07.2026
Айни пайтда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мажлислар залида бошқарма бошлиғи С.Зайниев ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Алимовлар раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижро ҳолати ва самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг вилоят филиаллари, СамДТУ клиникалари, вилоят тиббиёт муассасалари, шаҳар ва туман соғлиқни сақлаш бўлимлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
Шунингдек, ҳудудий студиялар орқали ZOOM платформасида шаҳар ва туман соғлиқни сақлаш бўлимларининг барча ходимлари, оилавий поликлиникалар мудирлари ҳамда катта ҳамширалари ҳам йиғилишга онлайн тарзда уланган.
Бугунги кунда,
Самарқанд вилоятида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатувчи 80 дан ортиқ оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктлари, шунингдек, ўнлаб ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари фаолият юритмоқда.
Йиғилишда мазкур муассасаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари, рақамлаштириш жараёнлари, электрон тиббий ҳужжатлар тизими, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлиги юзасидан ҳисоботлар тингланмоқда.
Муҳокамалар жараёнида тиббиёт муассасаларида ижро интизомини кучайтириш, профилактик кўриклар қамровини кенгайтириш, сурункали касалликларни эрта аниқлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифати ҳамда тиббий хизматларнинг манзиллилигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, ҳар бир шаҳар ва туман кесимида амалга оширилаётган ишлар танқидий-таҳлилий асосда кўриб чиқилиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар билдирилмоқда. Масъул раҳбарлар олдига аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ва соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар қўйилмоқда.
#Йиғилиш_иши_давом_этмоқда.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
Матбуот хизмати.







Back to the list