10.07.2026
Тошкент вилоятининг Пискент туманида РИЭИАТМнинг Тошкент вилояти куратори Алимова Д.А ва диспансер рахбарияти томонидан навбатдаги эндокрин хизмат фаолиятини ўрганиш, электрон тизим ва амалий ёрдам курсатиш ишлари олиб борилди. Пискент туманида 2026 йил Йул харитасида белгиланган чора тадбирлар ижросини бажариш юзасидан мутахассислар томонидан оилавий шифокорлар, патронаж ҳамшираларга "Эндокрин касалликларни ташхислаш ва даволашда беморлар маршрути, касаллик профилактикаси ва диагностикаси" кулланмаси асосида фукароларни поликлиникаларга бирламчи мурожаати, эндоскринингдан утказиш, бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактика жараёнлари ва электрон тизимда ишлаш, диспансеризация хамда бошкалар буйича укув семинари олиб борилди.
Эндокринолог ва тиббий бригада ходимларининг DMED тизимидаги олиб бораëтган ишлари, беморларни “Д” назоратга олиниш жараёнлари жиддий ўрганилиб, аниқланган камчиликлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Эндокринолог куригига келган 56 нафар ахоли тиббий кўрикдан ўтказилди.





Back to the list