17.07.2026
Жорий йилнинг 8-11 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги топшириқлари баёни ижросини таъминлаш мақсадида
Самарқанд вилоятида тиббиётни рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш ҳамда «D-MED» ягона тиббиёт ахборот тизимини тўлиқ жорий этиш бўйича амалий ишлар бошланди.
Шу муносабат билан Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари Самарқанд вилояти Рақамли соғлиқни сақлаш (Ситуацион) маркази филиалида соҳа масъуллари билан мавжуд ҳолатни таҳлил қилди.
Мулоқот давомида рақамли тизим орқали беморларни кузатиш, тиббиёт муассасалари фаолиятини онлайн назорат қилиш, телемедицина имкониятларини кенгайтириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва тезкорлигини оширишга қаратилган устувор вазифалар кўриб чиқилди.
Мазкур ишлар Самарқанд вилоятида замонавий, шаффоф ва беморга йўналтирилган тиббий хизмат тизимини шакллантириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.





Back to the list