20.07.2026
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 8–11- июль кунлари давлатимиз раҳбари Фармони ижросини таъминлаш мақсадида марказимиз раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Алимов бошчилигида Самарқанд вилоятида кенг қамровли ишлар олиб борилди.
Унинг доирасида Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказининг Самарқанд филиалида бирламчи тиббий муассасаларда тиббиёт йўл хариталарини самарали қўллашга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинарда бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларида тиббиёт йўл хариталарини амалиётга татбиқ этиш, беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда замонавий клиник ёндашувларни кундалик фаолиятга жорий этиш масалалари юзасидан назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Машғулотлар давомида иштирокчиларга тиббиёт йўл хариталарининг мазмун-моҳияти, улардан самарали фойдаланиш тартиби, амалиётда учрайдиган муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Ўқув-семинар якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар ҳамда орттирган билим ва кўникмаларини амалий фаолиятда қўллаш бўйича фикр алмашдилар.





Back to the list