Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
20.07.2026
Навбатги семинар 14–15-июль кунлари Соғлиқни сақлашни рақамлаштириш ситуацион марказида бўлиб ўтди. 

Семинар давомида иштирокчиларга D-MED ахборот тизимининг имкониятлари, электрон тиббий ҳужжатларни юритиш, эндокринологик беморларнинг рақамли ҳисобини шакллантириш, маълумотлар базасини тўғри юритиш ва тиббий хизматлар сифатини оширишга хизмат қилувчи замонавий рақамли ечимлар бўйича назарий ҳамда амалий билимлар берилди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари билан соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, ҳудудларда тизимни самарали жорий этиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди.

Мазкур семинар тиббиёт муассасаларида рақамли бошқарувни такомиллаштириш, тиббий хизматларнинг сифати ва қулайлигини ошириш ҳамда Президентимиз томонидан белгиланган ислоҳотларни изчил амалга ошириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

photo_2026-07-18_09-41-51.jpgphoto_2026-07-18_09-41-49.jpgphoto_2026-07-18_09-41-50.jpgphoto_2026-07-18_09-41-52.jpgphoto_2026-07-18_09-41-51 (2).jpg

Видео: 

Back to the list