29.07.2026
Самарқанд вилоятида тиббий хизматлар сифати ўрганилди
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026-йил 3-июльдаги йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда 15-июльдаги вазир ташрифи баёни ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятида тиббий хизматлар сифати ва мавжуд муаммоларни ўрганишга қаратилган амалий ишлар давом этмоқда.
▫️Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори А. Алимов ҳамда Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С. Зайниев томонидан тасдиқланган “Чора-тадбирлар режаси” доирасида Марказ директори ўринбосари Лутфиёр Абдураҳимов ва Марказ мутахассиси Акмалжон Юсупов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тойлоқ тумани соғлиқни сақлаш бўлими ҳамда унинг тасарруфидаги тиббиёт муассасаларида ўрганишлар олиб борди.
Ташриф давомида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, беморлар учун самарали “Йўл харитаси”ни жорий этиш, 103 хизмати, поликлиникалар ва шифохоналар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, беморлар реестрини шакллантириш ҳамда скрининг тизимини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тиббиёт муассасаларида рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, тиббиёт ходимларининг иш самарадорлигини баҳолаш, электрон мониторинг ва давомат тизимларини босқичма-босқич жорий этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Мазкур амалий ўрганишлар ҳудудларда тиббий хизматлар сифатини янада ошириш, аҳолига замонавий ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил амалга оширишга хизмат қилади.





Back to the list