Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва умумий масалалар бўйича ўринбосари Лутфиёр Абдураҳимов ҳамда Марказ мутахассиси Акмалжон Юсупов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд тумани тиббиёт бирлашмаси ва унинг тасарруфидаги тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўрганишлар давомида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил этиш сифати, сурункали касалликларни эрта аниқлаш ва назоратга олиш, скрининг тадбирларини самарали йўлга қўйиш, беморлар реестрини шакллантириш, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати, оилавий поликлиникалар ҳамда шифохоналар ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, тиббиёт муассасаларида рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, электрон тизимлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ходимлар фаолиятини мониторинг қилиш ҳамда моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан масъуллар билан муҳокамалар ўтказилиб, тегишли топшириқлар берилди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.