Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
29.07.2026
Эндокринологик остеопатия бўлими – эндокрин тизим касалликлари билан боғлиқ суяк, бўғим ва мушак тузилмаларидаги морфо-функционал ўзгаришларни ўрганувчи йўналиш ҳисобланади. Эндокрин безлар фаолиятининг бузилиши (қандли диабет, қалқонсимон без патологияси, гипогонадизм, Кушинг синдроми ва бошқалар) суяк массаси ҳамда минерал алмашинувига жиддий таъсир кўрсатади, натижада иккиламчи остеопороз ривожланиб, оғир асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли эндокринология тизимида махсус Эндокрин остеопатия бўлими ташкил этилди.

Асосий вазифалар

1. Эндокрин касалликлар фонида юзага келадиган суяк бузилишларини ўрганиш ва классификация қилиш, остеопороз бўйича ихтисослашган йўналишни жорий этиш.
2. Диагностик алгоритмларни яратиш (денситометрия, ФРАХ усули, биомаркерлар, гормонал таҳлиллар, биоимпеданс текшируви), аҳоли орасида хавф гуруҳларини аниқлаш ва скрининг дастурларини йўлга қўйиш.
3. Эндокрин остеопатияни клиник амалиётга интеграция қилиш.
4. Даволаш ва реабилитация стандартларини ишлаб чиқиш ҳамда даволаш протоколларини халқаро тавсиялар асосида янгилаш.
5. Илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва маълумотлар базасини яратиш.
6. Мутахассис кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш.
7. Вилоятларда Остеопороз мактабларини ташкил этиш ҳамда ҳудудларда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш.

Бўлимнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари

Диагностика йўналиши

* Эндокрин касалликлар билан оғриган беморларда суяк минерал зичлигини баҳолаш.
* Лаборатор текширувлар орқали суяк алмашинуви маркерларини аниқлаш.
* Қалқонсимон без гормонлари, жинсий гормонлар, Д витамини, кальций ва паратгормон даражаларини мунтазам мониторинг қилиш.

Видео: 

Back to the list