Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
30.07.2026
Оқдарё туманидаги тиббий хизматлар сифати чуқур таҳлил қилинди

Мазкур туманидаги тиббиёт муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, даволаш жараёнининг ташкил этилиши ва мавжуд имкониятлар чуқур ўрганилди. 

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг рақамлаштириш, сунъий интеллект ва умумий масалалар бўйича ўринбосари Лутфиёр Абдураҳимов ҳамда Марказ мутахассиси Акмалжон Юсупов бошчилигидаги ишчи гуруҳ бир қатор тиббиёт муассасаларида бўлиб, уларнинг кундалик фаолияти билан яқиндан танишди.

Эътибор, аввало, аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш сифати, сурункали касалликларни ўз вақтида аниқлаш, скрининг тадбирларини самарали ташкил этиш ҳамда беморларни кузатиш тизимига қаратилди. Шунингдек, тез тиббий ёрдам, оилавий поликлиникалар ва шифохоналар ўртасидаги ҳамкорлик ҳам жойида баҳоланди.

Ўрганишлар давомида рақамли технологияларни кенгроқ жорий этиш, электрон тизимлардан унумли фойдаланиш ва тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.

Якунда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, хизматлар сифатини яхшилаш ва аҳоли учун янада қулай ҳамда самарали тиббий ёрдамни йўлга қўйиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

photo_2026-07-30_11-08-27.jpgphoto_2026-07-30_11-08-30.jpgphoto_2026-07-30_11-08-32.jpgphoto_2026-07-30_11-08-33.jpgphoto_2026-07-30_11-08-31.jpgphoto_2026-07-30_11-08-29 (2).jpgphoto_2026-07-30_11-08-29.jpg

Back to the list