31.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.01.2022 йилда қабул қилинган 102 - сонли "Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисида "ги қарор ижроси юзасидан 30.07.2026 йилда Арнасой туман ТБ да РИЭИАТМ ЖФ директори Д.А.Адилова ва эндокринолог Мустафакулова Н билан биргаликда эндокрин хизмат ҳолати ўрганилди.Патранаж ҳамширалар томонидан Эндоскрининг қандай ўтказилаётганлиги, амалиётчи ҳамширалар томонидан ҳавф гуруҳларини соғломлаштириш мақсадида оилавий шифокорларга йўналтирилиши ва беморларни "D" назоратга олинишигача бўлган жараён ўрганилди.Оилавий шифокорлар томонидан МКБ 10 бўйича ташхислар қўйилиши, РИЭИАТМ томонидан тайёрланган қўлланмалар бор ёки йўқлиги, инсулин сақлаш шароитлари ҳам ўrganildi.Shu куни мурожаат қилган 15 нафар аҳоли ҳам тиббий кўрикдан ўтказилди ва зарур тавсиялар берилди.