Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
31.07.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида эндокринология соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда!
Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Миллий Эндокринология марказининг 15 нафар мутахассиси Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, марказнинг замонавий фаолияти билан яқиндан танишди.
 Шифокорларга Нейроэндокринология, Эндокрин жарроҳлик ҳамда Радионуклеар тиббиёт бўлимларининг имкониятлари, диагностика ва даволашда қўлланилаётган илғор технологиялар тақдим этилди.
 Ташриф якунида эндокринология йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш, мутахассислар алмашинуви, малака ошириш, илмий-амалий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва замонавий даволаш усулларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
 Кўрик давомида мураккаб ташхис ва юқори технологик даволашга муҳтож айрим беморларга Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган Эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида чуқурлаштирилган текширув ва даволаниш тавсия этилди.
 Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Видео: 

Back to the list