03.08.2026
30.07.2026 йилда Тошкент шаҳри Шайхантахур тумани куратори Г.Д. Ибрагимова томонидан Шайхантахур тумани 41 ОП да эндокринологик хизматнинг бирламчи тизимдаги ҳолати ўрганилди. Текширув давомида Эндоскрининг ўтказилиши ҳолати кўриб чиқилди. Шунингдек, қандли диабет ва бошқа эндокрин касалликлар билан диспансер назоратида турувчи беморларнинг амбулатор карталари кўриб чиқилди. Электрон рецептларни расмийлаштириш ҳолати, дори воситалари реамбурсацияси ҳамда инсулин препаратларини беморларга белгиланган тартибда тарқатилиши ўрганилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан масъул тиббиёт ходимларига тегишли тавсиялар берилди.Маршрутизация буйича укитилганлар:
УАШ - 7
Хамширалар - 18



Back to the list