Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
03.08.2026
Тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси, аввало, бемор билан энг яқин ишлайдиган ўрта тиббиёт ходимлари фаолиятида намоён бўлади.  Шу мақсадда Самарқанд вилоятида ҳамширалик хизматини янада такомиллаштириш, соҳада ягона ёндашувни шакллантириш ҳамда амалиётда учраётган масалаларни муҳокама қилишга бағишланган учрашув бўлиб ўтмоқда.

▫️Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, ССВ бош эндокринологи Севара Фахрутдинова бошчилигида ўтаётган учрашувда кундалик амалиётда ҳамширалар зиммасига тушаётган масъулият, профилактик хизматларнинг самарадорлиги, патронаж ишларини тўғри ташкил этиш, тиббий этика, беморлар билан мулоқот маданияти ҳамда шошилинч ҳолатларда ҳаракат қилиш кўникмаларини янада такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинмоқда.

— Замонавий ҳамшира фақатгина вазифаларни бажарувчи эмас, балки мустақил қарор қабул қила оладиган, билим ва кўникмаларини доимий янгилаб борадиган мутахассис бўлиши лозим. Рақамли тиббиёт имкониятларидан самарали фойдаланиш, халқаро стандартларга амал қилиш ва энг муҳими, бемор хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир ҳамширанинг устувор вазифасига айланиши керак, — деди С. Фахрутдинова.

Учрашув давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқда, иш жараёнида учраётган муаммолар юзасидан таклифлар билдирмоқда.

Бундай очиқ мулоқотлар ҳудудларда ҳамширалик хизматини янада ривожлантиришга хизмат қилади.


759410134_1375311581436680_6977036301345533803_n.jpg761545760_1375311548103350_6111960176161952116_n.jpg763080729_1375311621436676_3136891473062126701_n.jpg762566521_1375311501436688_3898696482769961302_n.jpg

Back to the list