Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
03.08.2026
Масофа тўсиқ эмас!

 Академик Ё. Х. Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг Халқаро алоқалар ва тиббий туризмни ривожлантириш бўлими ташаббуси билан Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти Вилоятлараро кўп тармоқли шифохонаси эндокринолог шифокорлари билан навбатдаги онлайн тиббий консультация ўтказилди.

 Консультацияда Марказнинг Нейроэндокринология бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори К. О. Амануллаева ҳамда Халқаро алоқалар ва тиббий туризмни ривожлантириш бўлими масъул шифокори С. С. Холмуминов иштирок этди.

 Учрашув давомида АКТГ га боғлиқ Кушинг синдроми билан оғриган беморнинг таҳлил натижалари ва клиник ҳолати муҳокама қилиниб, мутахассислар томонидан зарур тавсиялар берилди.

 Шунингдек, беморга тўлиқ диагностика ва замонавий даволанишни ўташ мақсадида Эндокринология марказига ташриф буюриш тавсия этилди.

 Бундай халқаро онлайн консультациялар тиббий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, малакали тиббий ёрдам кўламини кенгайтириш, Марказнинг халқаро нуфузини ошириш ҳамда Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантиришга хизмат қилади.

Видео: 

Back to the list