13.11.2023
Инсон қадри учун! Фарғона вилоятининг Олис худуди Сўх туманида Гемодиализ бўлими ташкил этилди. Эндиликда оғир беморларда диализ сеансини олиш учун Фарғона ва Марғилон шахарларига 150 км узоқликка бориш хожати қолмади. Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ Фарғона филиали мутахассислари гемодиализ бўлими мудири Абдурахимов Алишер, хамшира Халилова Одина, техник ходим Юлдашев Рахмонали беморларга амалий ердам кўрсатиш мақсадида хизмат сафари билан Сўх туманида бўлишди.