13.11.2023
Инсон қадри учун! Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ Тошкент филиали ходимлари ва қандли диабет билан касалланган беморлар ва ногиронларнинг "UMID" хайрия жамоат бирлашмаси бошчилигида 11.11.2023 йилда Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМаркази Тошкент шахар филиалида 14 ноябрь диабетга қарши кураш кунига бағишлаб, патронаж хамшираларни билимини оширишга қаратилган акция уюштирилди. Тадбирга Тошкент шахрида иш фаолиятини олиб бораётган патронаж хамширалар таклиф этилди ва ташриф буюрган 58 патронаж хамшираси учун ахолида қандли диабетни эрта аниқлаш, глюкометрлардан фойдаланиш, диабет касалликларининг турлари ва уларни даволаш, пархез, жисмоний харакат, дори препаратлари, инсулин билан ишлаш, инсулинни саклаш, диабет касаллари билан ишлаш, диабетнинг асоратларини олдини олиш хакида маълумотлар тақдим этилди. Патронаж хамшираларда ахоли билан ишлаш давомида келиб чиқаётган муаммолар ва саволларни биргаликда хал қилиш чораларини мухокама қилинди. Хамширалар истакларига кўра бундай акцияларни йил давомида қайта ўтказиш режалаштирилди.



Back to the list