14.11.2023
Инсон қадри учун!Академик Ё.Х.Туракулов номидаги РИЭИАТМ Фарғона филиалида “Диабет ойлиги” ва “14 ноябрь Халқаро диабетга қарши кураш“ куни мунсабати билан вилоятдаги Қандли диабет 1 тур билан оғриган болалар ва ўсмирлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Ижодкор болалар ва спорт сохасида алоҳида ютуқларга эришган болаларга қимматбаҳо совғалар тарқатилди. Болажонларга қизиқарли ва мазмунли қўғирчоқ театри томошаси қўйиб берилди. Фарғона вилоят эндокринологлари жажжигина хаста дилларга қувонч улашганимиздан мамнунмиз.