14.11.2023
Инсон қадри учун! Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Тошкент шаҳар Филиали, Адолат партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида “Қандли диабетга қарши курашиш ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 17-ноябр кунига қадар давом этиши режалаштирилган ушбу ҳафталик Мамлакатимизда қандли диабет касаллиги билан касалланган беморларга амалий ёрдам бериш, аҳолига касаллик келиб чиқиши сабаблари ва омиллари ҳақида маʼлумотларни етказиш, касалликни олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш ва аҳолининг турмуш хамда овқатланиш тарзини ўзгартириш орқали беморлар сонини қисқартириш чораларини кўришга қаратилган.
Шунингдек, ҳафталик дастуридан кўнгилли фуқароларимизнинг қондаги қанд миқдорини ўлчаш ва уларга саломатлиги ҳақида соҳа мутахассисларининг зарур маслаҳатларни бериш ҳам назарда тутилган.
Ҳозирда ҳафталик дастуридан ўрин олган тадбирлар пойтахтимизда жойлашган “Учувчилар” маҳалласида ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли иштирокида амалга оширилди.



Back to the list