14.11.2023
Инсон қадри учун! 14 ноябрь халқаро диабетга қарши кураш кунига бағишлаб, Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ, Ўзбекистон Эндокринологик ва Диабетик Ассоциацияси, Тошкент шахар хокимияти, Шайхонтохур тумани хокимияти, Ўзбекистон "Адолат" социал -демократик партияси иштирокида 13.11.2023 й
Чархновза ва Шодлик МФЙ да 40 ёшдан юқори ахоли орасида қандли диабет ва диабет олди холатини эрта аниқлаш бўйича скрининг амалга оширилди. Скринингдан 110 нафар 40 ёшдан юқори ахоли ўтказилди. Барча скринингдан ўтган ахолига соғлом турмуш тарзи бўйича керакли тавсиялар берилди. Отахон ва онахонларнинг соғлом турмуш тарзи хақида ёш авлодга уқтиришлари уларнинг соғлом ва баркамол бўлиб етишишида катта ахамиятга эгалиги хақида самимий сухбат олиб борилди. Бундан ташқари 25 нафар қандли диабет ва эндокрин касалликлари бўлган беморларда тиббий кўрик ўткизилиб, керакли тавсиялар берилди.