Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)
WhatsApp
14.11.2023
Инсон қадри учун! Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2023-йил 14-июлдаги қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг маърузасида маҳалла Ватан рамзи эканлиги, уларни барча мавжуд ислоҳотларнинг марказий ва ҳал қилувчи бўғинига айлантириш ҳақида гапирилди.
Академик Ё.Х.Турақулов номидаги РИЭИАТМ худудий филиаллар бўйича директор ўринбосари т.ф.н. Фахрутдинова С.С. томонидан 13.11.2023 й Тошкент шахар Шайхонтохур тумани 51 та МФЙ нинг жами 56 нафар махалла фаолларига Марказда ишлаб чиқилган «СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ-УЗОҚ УМР КЎРИШ АСОСИ-Махалла нигохида» лойихаси асосида семинар-тренинг ўтказилди. Семинар интерактив тарзда амалга оширилди.
Бундан ташқари барча махалла фаоллари орасида қонда қанд миқдори ўлчаниб, қандли диабет скрининги амалга оширилди ва уларга бунинг ахамияти нечоғлиқ мухим эканлиги кўрсатилди. Барча фаолларга соғлом турмуш тарзи бўйича қўлланмалар берилди.

400297083_664337409200771_7640923728344817417_n.jpg401796261_664337452534100_5113575262528521043_n.jpg401771055_664337395867439_7403432065802704440_n.jpg401846092_664337389200773_8492070516779286204_n.jpg

Back to the list