15.11.2023
Инсон қадри учун! 14- ноябр халқаро диабет кунига бағишланган тадбир РИЭИАТМ Самарқанд филиалида кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Зайниев С.С очиб берди. Тадбирда вилоят ХДП вакиллари иштирок этиб, Г.Негматовага Марказий Кенгаш раисининг ташаккурномасини тантанали топширди. Умид Д диабетиклар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб қувватлаш маркази томонидан Филиалда болажонлар учун кўнгилочар шоулар, мусиқа ва рақслар ташкил этилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Филиал ҳудудида ташкил этилган Яшил макон уммумиллий дастури доирасида 100 дан ортиқ манзарали дарахт ўтқазишни эзгу ниятлар билан бошлаб берди. Филиал врачи Хамзаев А.Э ва инструктор Татинцян К.В томонидан беморларга “Терапевтик таълим миллий мактаби” кенг қамровли олиб борилди. Очиқ эшиклар кунида СамДТУ офтальмология кафедраси ходимлари билан ҳамкорликда қандли диабет билан беморларда чуқурлаштирилган офтальмологик текширувлар ўтказилди ва тавсиялар берилди. Офтальмологлар тавсиясига биноан Соғлом Авлод хайрия жамғармаси вилоят филиали томонидан беморларга кўзойнаклар тарқатилди. Беморларга тадбир сўнгида ҳомийлар томонидан ош тарқатилди ҳамда анъанага кўра қандли диабет 1 тур билан болажонлар томонидан ҳаворанг шарлар учирилди.