15.11.2023
Инсон қадри учун!
14 ноябрь-Халқаро диабетга қарши курашиш куни
Тошкент Вилоят Эндокринология Диспасери хамда Адолат Халк Демократик Партияси, Охангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан Охангарон Дехқон Бозори худудида "Очик эшиклар куни" тадбири ўтказилди.
Тадбирдан мақсад аҳоли ўртасида қандли диабет касаллигини эрта аниқлаш, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, аҳолини туғри овқатланиш мавзусида суҳбат ва турли хил буклетлар тарқатилди.
Тадбирда 150та фуқародан скрининг текшируви ўтказилиб, қон босими ўлчаниб керакли тавсиялар берилди. Фуқаролар кўз ўнгида бир марталик тиббий жиҳозлар ёрдамида 1 дақиқа ичида Глюкометр аппаратида қоннинг қанд миқдори текширилди.
Шулардан 5 та қандли диабет 2-тури, 8 та қандли диабет олди холати, 14та ортиқча вазн (семизлик II даражаси) аниқланди. Уларга шифокор томонидан тегишли бўлган тиббий маслаҳат, текширув ва тавсиялар берилди!



Back to the list