07.09.2023
Академик Ё.Х.Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази 14.00.03 – ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ихтисослиги бўйича докторантура, таянч докторантурага 2024 йил учун қабул эълон қилади
Таянч докторантурада ва докторантурага ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
1. Ариза:
2. Паспорт нусхаси, расм 3х4 (4 дона);
3. Қискача биографик маьлумотнома (объективка);
4. Олий таълим муассаси магистратураси дипломи, олий маьлумот (мутахассислик дастурлари буйича) туғрисида диплом нусхаси;
5. Мехнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
6. PhD ёки тиббиёт фан номзоди тўғрисидаги диплом (докторантурага кириш учун)
7. Нашр этилган илмий ишлар руйхати (3.4 шаклда) ва уларнинг нусхалари;
8. Танланган илмий иш мавзуси;
9. Илмий рахбарнинг розилик хати;
10. Чет тилини билиши хакида Миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 65-сон буйруғига асосан).
11. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиш мумкун бўлган натижалар буйича илмий журналларда камида 1та илмий мақола ва 2 тадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган тезисларга эга бўлган мақолалар.
Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун 3 та илмий мақола ва 2та тезис бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Ҳужжатлар (pdf) шаклида тайёрланиб 2023 йил 15 сентябрдан 15 октябргача Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (
http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда қабул қилинади. Илмий котибга файл папкада барча хужжатлар тўплами тақдим этилади.
Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ва докторантурага кириш учун
суҳбат ҳар йили 1 - 25 ноябрь даврида ўтказилади. Таянч докторантурага кирувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширадилар:
– чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганган хорижий тил);
– мутахассислик.
Манзил: 100125, Тошкент ш.,Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 56.