Size:
AAA
Color: CCC
Images On.Off.
Normal site version
AA Кўриш қобилияти паст бўлганлар учун
Колл марказ: +998(55) 508-50-00 (24/7)
Навбатчи шифокор: +998(95)479-80-00 (17-00дан : 08-00гача)


ЭЪЛОН!

Эндокринология Маркази Клиник Ординатурага Қабул Очиқлигини эълон қилади


Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

 • ЎзР ССВ эндокринология маркази директори номига ёзилган Ариза
 • Олий ма’лумот тўғрисидаги ҳужжат.
 • Паспорт (нусха).
 • 086-форма тиббий ма’лумотнома.
 • Автобиография.
 • Иш стажи бўлганлар учун меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган нусхаси.
 • Иш жойидан тавсифнома (меҳнат стажига эга шахслар учун)
 • 3х4 ўлчамли 4 та фотосурат.
 • Сўровнома.
 • Та’лим олишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ имтиёзларни тасдиқловчи ҳужжат.
Клиник ординатурага қабул 15 августга қадар амалга оширилади. Рўйҳатдан ўтиш офлайн ва онлайн тарзда dalimova.guzal@mail.com почта манзили орқали қабул қилинади.
Телефон: +998 90 917 04 01 (телеграм)

453997914_18011287046545413_7067610857322039420_n.jpg

                                                                        

  ЭЪЛОН!

                 Клиник ординатурага ўқишга қабул эълон қилинди!!!

Хужжат рўйхати:

1)          Баёнот

2)           Фото 3,5 * 4,5 – 6дона

3)          Мед. Справка (O86 U шакли)

4)           Паспорт копияси 

5)           Бакалавр дипломи 

6)           Дипломга илова (бахо варақаси)

7)           Харбий гувохнома 

8)           Автобиография

Барча ҳужжатлар онлайн тарзда қабул қилинади.

Барча саволлар учун мурожаат қилинг:

Далимова Гузаль Абдурашитовна - 90 917 04 01

Телеграм: 90-917 04 01


Сканерланган шаклда ҳужжатлар қабул қилиш учун почта: dalimova.guzal@mail.com



Исталган тилда қолда ёзиш ва юбориш учун ариза pdf версиясида!

РИЭИАТМ рахбарига

Академик

Ё.Х.Тўрақулов номидаги ССВ РУз,

т.ф.д. Ф.Ф. Тўраевга

________________________дан

Ариза

Илтимос, эндокринология ихтисослиги бўйича клиник ординатура учун танловида иштирок этишимга рухсат беринг.

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ҳужжатлар рўйхати 

 photo_2023-07-.jpg


Чет тилини ўрганиш сертификати мавжуд бўлса!!!

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

           


Ушбу жадвалларни тўлдиринг!


Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази 

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган йили, турар жойи

Қачон ва қайси институтни тугатган (факультет кўрсатилсин)

диплом №

ОТМда ўқиган шакли

(Грант ёки Контракт)

Мутахассис

лик бўйича иш стажи

Иш жойи 

Мутахассис

лик бўйича иш стажи 

Клиник ординатура (резендентура)га кириш учун топширган мутахассислик йўналиши

1

Телефон ва  эл.почта

ФИО

e-mail

телефон

1.   

                                                          

                                           

                                   

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------


ТИЛХАТ– РУХСАТНОМА

Фукаро:

Паспорт серияси раками:

Мутахассислик:

ЭНДОКРИНОЛОГИЯ

Топшириш урни:

Топширадиган тест тили:

Сизнинг руйхатлирингиз руйхатдан утди, сизга танловда катнашишга рухсат этилди.

Масхур тилхат принтерда босиб чикарилиб, кабул тест синовлари куни абитуриент паспорти билан бирга курсатилади


------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

РИЭИАТМ рахбарига

Академик Ё.X.Тўрақулов

номидаги ССВ РУз,

т.ф.д. Ф.Ф. Тўраевга

 _________________________дан

Ариза


Илтимос, эндокринология ихтисослиги бўйича клиник ординатура учун танловида иштирок этишимга рухсат беринг.



Қолда ёзинг ва pdf шаклида юборинг !!!
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------


 Клиник ординаторлар экзаменга таерланиш учун саволлар

Гипоталамо-гипофизар тизим касалликлари.

Нормада ва патологияда модда алмашинувининг гормонал бошқарилиши.

Гипофиз тузилиши. Гипофиз ва гипоталамус гормонларининг биологик самараси. Кайта боглов механизми.

ГГС касалликлари: акромегалия, гигантизм, нанизм.       

ГГС касалликлари: қандсиз диабет, Шихан синдроми, Иценко-Кушинга касаллиги (этиология, патогенез, ташхиси, даволаш усуллари).

Семизлик

Семизлик. Таснифи, этиологияси, патогенези, клиникаси, даволашнинг замонавий усуллари.

Қандли диабет

Қандли диабет: эпидемиология, этиология, патогенез, таснифи. Қандли диабетни даволаш. Диетотерапия, қанд миқдорини туширувчи препаратлар ва бигуанидлар таъсир механизми, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

Қандли диабетни даволаш. Диетотерапия, қанд миқдорини туширувчи препаратлар ва бигуанидлар таъсир механизми, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар.

Инсулинотерапия (кўрсатмалар, инсулин турлари, дозасини ҳисоблаш, асоратлари). Комалар: гипогликемик, кетоацидотик (этиология, патогенез, қиѐсий ташҳис, комадан чиқариш тадбирлари).

Қалқонсимон без касалликлари

Тиреоид гормонлар синтези ва биологик таъсири. Қалконсимон без касалликлари: таснифи. Эндемик бўқоқ (этиология, патогенез, даволаш ва олдини олиш чоралари). Тиреоидитлар

Гипотиреоз, диффуз токсик бўқоқ: этиология, патогенез, клиника, ташхис, даволаш мезонлари).

Тиреотоксик криз: этиология, клиника, чора-тадбирлари. Қалқонсимон олди бези касалликлари: гипер- ва гипопаратиреоз (этиология, патогенез, клиника, ташхис, даволашнинг замонавий усуллари).

Буйрак усти бези касалликлари

Буйрак усти бези тузилиши. Буйрак усти бези гормонларининг биологик таъсири. Сурункали ва ўткир буйрак усти бези етишмовчилиги. Аддисон кризи.

Конн синдроми, феохромоцитома, Иценко-Кушинга синдроми (этиология, клиник шакллари, ташхиси, даволаш усуллари).

Полиурия ва полидипсия синдроми билан кечувчи касалликлар

Қандсиз диабет. Клиник симптомлар патогенези. Психоген полидипсия, энурез, пиело- и гломерулонефрит билан қиѐсий ташҳислаш. Даволаш.

Конн синдроми. Кечки полиурия патогенези, энурез, диабетик нефропатия билан қиѐсий ташҳислаш.

Гиперпаратиреоз. Этиологияси. Полиурия ва полидипсия патогенези, қандсиз диабетнинг буйрак шакли билан қиѐсий ташҳислаш. Ташҳислаш, даволаш. Қандли диабет. Қандли диабет учун хавфли омиллар, олдини олиш усуллари. Полиурия, полидипсия ва бошқа клиник симптомлар патогенези, псевдоглюкозурия, ренал глюкозурия, ҳомиладорликдаги диабет билан қиѐсий ташҳислаш. Аниқ ва латент диабетни ташҳислаш. 1 ва 2 тур диабетни даволаш, инсулинотерапия.

Диабетнинг оғирлик даражалари, компенсация ва декомпенсация мезонлари. Ҳомиладорликдаги ва бошқа интеркуррент касалликлар қўшилганда қандли диабетли беморларни кузатиш, уларни госпитализация қилишга кўрсатмалар. Ретинопатиялар, нефропатиялар, нейропатиялар клиникаси ва ташҳислаш. Олдини олиш, оқибати, реабилитация.

Бўқоқ. Қалқонсимон безининг катталашуви билан кечувчи касалликлар

Йод танқислиги касалликлари ва профилактика усуллари. Тугунли ва аралаш бўқоқлар, уларни ташхислаш, даволаш усуллари. Струмэктомияга кўрсатмалар.

Ёйма захарли бўқоқ Нейроциркулятор дистония, туберкулез, ревматизм, тиреотоксик аденома, турли генезли кахексия билан қиѐсий ташҳислаш. Клиник симптомлар патогенези. Даволаш усуллари, дозаларни танлаш. Ҳомиладорликдаги тиреотоксик бўқоқ.

Тиреоидитлар: ўткир, ўткир ости, Ридел бўқоғи: этиологияси, патогенези, клиникаси. Қалқонсимон безининг раки билан қиѐсий ташхислаш, даволаш усуллари, оқибати.

Аутоиммун тиреоидит. Клиник кўринишлари, босқичлари, шакллари, эндемик бўқоқ билан қиѐсий ташхислаш, даволаш, оқибати.

Семизлик билан кечувчи касалликлар

Конституционал-экзоген семизлик (КЭС): сабаблари, босқичлари, даражалари, ортиқча тана вазнини аниқлаш усуллари. Замонавий даволаш усуллари.

Гипотиреоз. Клиник ва этиологик шакллари. Турли генезли анемиялар, КЭС, буйрак ва ичак касалликлари билан қиѐсий ташҳислаш.

Ҳомиладорликда кечиш ва даволаш хусусиятлари. Ўрин босувчи гормонал терапия, дозани танлаш.

Иценко-Кушинга касаллиги. Гиперкортицизмнинг турли шакллари билан қиѐсий ташхислаш. Семизлик патогенези.

Даволаш усуллари. Адипозогенитал дистрофия. Этиология, асосий клиник симптомлари патогенези. Бирламчи гипогонадизм ва ѐлғон адипозогенитал дистрофия билан қиѐсий ташҳислаш. Олдини олиш, даволаш.

Артериал гипертензия билан кечувчи касалликлар

Феохромоцитома. Клиник шакллари. Гипертония касаллиги ва бошқа ноэндокрин артериал гипертониялар билан қиѐсий ташхислаш. Оқибати, даволаш усуллари, ташхислаш.

Конн синдроми. Асосий клиник симптомлар этиологияси, патогенези. Иккиламчи альдестеронизм билан қиѐсий ташхислаш, даволаш, оқибати. Иценко-Кушинг синдроми. Кушинг касаллиги, КЭС, ҚД, ПЎД, акромегалия билан қиѐсий ташхислаш. Даволаш принциплари.

Артериал гипотензия билан кечувчи касалликлар

Шиен-Симмондс синдроми. Асосий клиник кўринишлар патогенези. Шакллари, оғирлик даражаси, ўринбосувчи гормонал терапия. Олдини олиш, оқибати.

Сурункали ва ўткир буйрак усти безлари пўстлоқ қисми етишмовчилиги. Сабаблари, гипотония ва бошқа клиник симптомлар патогенези. НЦД, гемогроматоз, склеродермия, энтеритлар, кам абсорбция синдроми, пеллагра билан қиѐсий ташхислаш.

Эс-хушининг бузилиши

Эндокринологияда коматоз холатлар

Гипогликемик кома. Сабаблари. Қандли диабетли беморларда ушбу комани қўзғатувчи омиллар. Клиник симптомлар патогенези. Босқичлари, амбулаторшароитда врачлик ѐрдамини кўрсатиш.

Гипергликемик комалар: кетоацидотик, гиперосмоляр, лактацидемик. Сабаблари. Жигар, уремик, гипоксик ва бошқа комалар билан қиѐсий ташхислаш. Госпитализациядан олдин ва госпитал муддатларда врачлик ѐрдамини кўрсатиш.

Тиреотоксик, аддисоник кризлар: Сабаблари, асосий клиник симптомтомлар, ташхислаш, чиқариш.

Ўсишнинг бузилиши

Баланд бўйлилик билан кечувчи касалликлар:

Гигантизм. Клайнфельтер синдроми, ирсий баланд бўйлилик билан қиѐсий ташхислаш.

Акромегалия. Акромегалоид синдромлар билан қиѐсий ташхислаш. Гипогонадизм (эркакларда). Этиологияси, клиник-патогенетик шакллари. Ташхислаш, ўринбосувчи гормонал терапия. Оқибати, олдини олиш.

Паст бўйлилик билан кечувчи касалликлар:

Нанизм.Турли генезли паст бўйлиликлар билан қиѐсий ташхислаш (Шерешевский – Тернер синдроми, Марфан синдроми, хондродистрофия, туғма гипотиреоз, ирсий паст бўйлилик ва хоказо).



1 (48).jpg2 (48).jpg3 (47).jpg4 (44).jpg5 (44).jpgПО 14 ШТ 40-30 (4).jpg


14 ноябр Ҳалқаро ҚД қарши курашиш куни

                                                             Клиник ординатура 

Клиник ординатура олий оқув юртидан кейинги тиббий таълимнинг асосий тури бўлиб, унинг вазифаси малакали эндокринологни икки йиллик тайёрлашдан иборат.

Ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  18.12.2009 йилдаги 319-сон қарори, шунингдек, ушбу қарорнинг “Клиник ординатура тўғрисидаги низом” 2-иловаси асосида тузилган. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг 2012-йил 12-и.лдаги “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида ўқув дастурлари мазмунига қўйиладиган талаблар ва уларни тасдиқлаш тартиби тўғрисида”ги 204-сон буйруғи, шунингдек, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини бошқариш ва фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ 303-сон буйруғи, шунингдек, 2013-йил 4-ноябрдаги 372-сонли “Клиник ординатура мутахассислар тайёрлаш бўйича меъёрий хужжатларни такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи билан тасдиқланган. "


Марказ таълим фаолияти учун литцензияси мувофиқ “Эндокринология” мутахассислиги бўйича клиник ординатурага кадрлар тайёрлашни амалга оширади.

Хар йили клиник ординатурага қабул қилиш тўғрисида ССРУз буйруғи чиқарилгандан кейин клиник ординатурага ўқишга қабул қилиш учун танлов эълон қилинади.
Ҳужжатлар Марказнинг қабул комиссиясига топширилади.

Мусобақа 2 босқичдан иборат:

–  1-босқич - синов

–  2-босқич - суҳбат

Ўқиш муддати: Ўқиш 2 йил давом этади, бу даврда талабалар амалий ва назарий машғулотларда қатнашадилар . Талабалар тиббиёт фанлари доктори ва номзоди, Ўзбекистон Республикасининг етакчи эндокринологлари томонидан тайёрланган қизиқарли маърузаларни тингламоқда.Ўқиш даврида барча клиник ординаторлар марказ бўлимларидаамалий машғулотлардан ўтадилар. Шунингдек, улар марказнинг ижтимоий хаётида иштирок этишдан ташқари, ҳар йили ўтказиладиган анжуманларда ўз маърузалари билан қатнашиш имкониятига эга.

Ўқишнинг иккинчи йилини тугаткандан сўнг, резидентлар тегишли мутахассислик бўйича мутахассис сертификатини оладилар.

Пуллик асосда ўқитиш шартлари.
2020-2021 ўқув йилида 14 нафар клиник ординаторлар танлов асосида ўқишга қабул қилинди 

Касбий таълим